Самарқандда 15 тонна селитрани ноқонуний олиб кетаётган юк машинаси ушланди
Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳолда 15 тонна селитра ортилган юк машинаси ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ургут тумани ҳудудида жойлашган “Жартепа” чегара божхона постидан ноқонуний юк ортиб ҳаракатланаётган машина тўхтатиб қолинган.
Дастлабки текширув давомида фуқаро А.Х. бошқарувида бўлган DAF юк машинасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 34,5 миллион сўмлик, оқ рангли 50 кг ҳажмли қопларда 15 тонна аммиакли селитра борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:27
Самарқанддаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
11:40 / 08.10.2024
«Сузиб юрган мегабомба»: ЕИ РФдан йўлга чиққан авариявий ҳолатдаги кемани қабул қилишдан бош тортди
12:21 / 07.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024