Ўзбекистон | 18:07 / 10.12.2021
21847
1 дақиқада ўқилади

Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: huquqiyaxborot

А.Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” унвони соҳиби.

У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Юридик университетнинг аввалги ректори Раҳим Ҳакимов шу йилнинг июнида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Шундан буён университетда ректорлик лавозими вакант бўлиб қолмоқда.

Мавзуга оид