Самарқандда қиморхона фош этилди
Самарқанд шаҳрида жойлашган чойхонада ташкил этилган қиморхона фош этилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 декабр куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳар Ҳумо маҳалласида жойлашган чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйнаётгани аниқланган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қимор ўйинлари Ҳумо маҳалласида яшовчи 1958 йилда туғилган Х.О. томонидан ташкил қилиб келинган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида ўйинчилар томонидан қимор учун тикилган жами 718 минг сўм пуллар, 100 дона карта колодалари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 09.02.2021
ИИБ ва ДХХ Каттақўрғонда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйди
11:37 / 12.08.2020
Навоийда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
08:40 / 08.08.2020
Уйида қиморхона ташкил қилган шахс ашёвий далиллар билан ушланди
12:24 / 27.07.2020