Ўзбекистон мулк дахлсизлиги таъминланмаган давлатлар рўйхатига киритилди
“Ҳуқуқ устуворлиги” халқаро рейтингининг “Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги” субиндикаторида Ўзбекистон 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон мулкларни суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мусодара қилиш бўйича рейтингда энг ёмон натижалардан бирини қайд этган. Бу ҳақда 10 декабр куни президент фармонига зид равишда жонли эфирга узатилмасдан ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишида айтиб ўтилган.
Йиғилишда депутатларга Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган “Ҳуқуқ устуворлиги” индексига доир маълумотлар тақдим қилинган. Бу ҳақда Расул Кушербаев маълум қилди.
Ушбу индексдаги “Қонунларга риоя қилиш” индикаторининг “Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги” субиндикаторида (2021 йил ҳисоботида) Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0.25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138-ўринни эгаллаган.
“Позор! Хусусий мулк дахлсизлиги бўйича халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг мана шу кулгили аҳволга тушишига ҳисса қўшган барча амалдорларга “раҳмат!” деб ёзди Олий Мажлис депутати.
Маълумот учун, кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисда депутатлар “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Қонунчилик палатаси ва Миллий телерадиокомпания 1 декабрдан кучга кирган президент фармонини писанд қилмасдан ялпи мажлисни жонли эфирга узатмасдан келмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 01.11.2024
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
16:33 / 01.11.2024
«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун қабул қилинди
18:39 / 30.08.2024
Тадбиркор товарларининг Ўзбекистонда эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади
20:50 / 07.08.2024