Жаҳон | 20:29 / 14.12.2021
10616
1 дақиқада ўқилади

Кличко Киевда “Россия армияси ҳужуми” эҳтимолига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

Аввалроқ Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Киевдаги бошқармаси махсус комиссия пойтахт фуқаро мудофааси иншоотлари ҳолатини текширганини маълум қилганди.

Фото: facebook.com/merkieva

Киев “Россия армияси ҳужуми” эҳтимоли боис “фавқулодда вазият”га тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

“Россия армиясининг Украинага ҳужумининг турли сценарийлари мавжуд ва биз буларнинг барчасига тайёр туришимиз лозим. Киевда эҳтимолий фавқулодда вазиятга тайёрланмоқдамиз ва мен мэр сифатида фуқаро мудофаасини ташкил этмоқдаман”, — деди у Bild нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Киевдаги бошқармаси махсус комиссия пойтахт фуқаро мудофааси иншоотлари ҳолатини текширганини маълум қилганди. Хусусан, Киевнинг учта районидаги бомбапаналар текширувдан ўтказилган.

Сўнгги вақтларда Ғарб мамлакатлари ва Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли тўғрисида тез-тез гапирилмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бундай баёнотларни асоссиз деб атаган.

Мавзуга оид