Льюис Ҳэмилтонга рицарлик унвони берилди
Британия шаҳзодаси Чарльз “Формула-1” пойгачиси, 7 карра жаҳон чемпиони Льюис Ҳэмилтонга рицарлик унвонини берди. Пойгачини рицарликка қабул қилиш маросими Виндзор саройида бўлиб ўтган.
36 ёшли Ҳэмилтон “Формула-1”нинг рицар унвонини олган тўртинчи пойгачисига айланди. Бунгача пойгачилардан Жеки Стюарт, Стирлинг Мосс, Жек Брэбхем ҳамда Williams пойга жамоаси асосчилари Патрик Хэд ва Фрэнк Уильямс ушбу унвонга сазовор бўлган.
Эндиликда мурожаат қилинганда “сэр Льюис” деб аталадиган пойгачи Виндзор саройига онаси Кармен Локхарт билан бирга келган. У бундай юксак унвон билан тақдирланишига қисқагина қилиб “Раҳмат” деб жавоб берган.
Пойгачи автоспорт ривожига қўшган ҳиссаси учун Британия империясининг рицар унвонини олиши ҳақида 2020 йил декабрида маълум бўлганди. Ҳэмилтон ўтган йил “Формула-1”да еттинчи чемпионликни расмийлаштириб, бу борада афсонавий немис пойгачиси Михаэл Шумахернинг рекордини такрорлай олгач, бундай юксак шарафга лойиқ топилганди. Бироқ жорий мавсумда британиялик пойгаларнинг Абу-Дабида ўтган охирги босқичида навбатдаги чемпионликни қўлдан чиқарди ва “Шуми”нинг рекордидан ўтиб кета олмади. Ушбу мавсумда чемпионлик Red Bull аъзоси Макс Ферстаппенга насиб қилди.
Ҳэмилтон “Формула-1”даги фаолиятини 2007 йилда McLaren жамоасида бошлаган. У бир йил ўтиб биринчи чемпионликни қўлга киритган. 2013 йилдан бошлаб британиялик пойгачи Mercedes жамоаси учун иштирок этади ва у билан бирга яна 6та чемпионлик унвонига (2014-2015 ва 2017-2020 йиллар) сазовор бўлган.
Мавзуга оид
22:32 / 26.09.2021
Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”даги юзинчи ғалабасини қўлга киритди
17:15 / 31.12.2020
“Формула-1” пойгачиси Люис Ҳэмилтонга рицарлик унвони берилди
00:32 / 19.11.2020
Британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтонга рицар унвонини бериш таклиф қилинди
21:00 / 15.11.2020