Жамият | 20:00 / 17.12.2021
7447
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ёшлар форумининг дастури эълон қилинди

Фото: Тошкент Ёшлар форуми-2021 дирекцияси

Тошкент Ёшлар форуми 2021 йил 20 декабр куни бошланади. Форум бошланган кун Адлия, Туризм, Маданият, Халқ таълими ва бошқа бир қатор вазирликлар форум спикерлари бўлишади. Ёшлар ўзларининг таклифларини беришлари мумкин бўлади ва қизиқтирган саволларига жавоб олишга имкониятлари бўлади.

21 декабр эса ёш йигит-қизларни Инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат, Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятига доир очиқ суҳбатлар, ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари, блогерлар билан очиқ мулоқот, гендер тенглик билан боғлиқ масалалар муҳокамаси кутмоқда.

Фото: Тошкент Ёшлар форуми-2021 дирекцияси

Форум доирасида ташкилотчилар хорижда таълим олиш учун грантлар ажратиш дастурини ишга тушириш ҳақида эълон қилиб, қизиқарли танловлар ўтказишади Форум бизнесменлар, викторина, кино юлдузлари билан фан-учрашув, модалар намойиши, Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг концерти ҳамда бошқа воқеалар билан эсда қолиши кутилмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими стипендиясини ўқувчи ёшларга топшириш маросими бўлиб ўтади.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг мантиқий якуни арафасида ўтадиган Форум, ўз навбатида амалга оширилган ишлар, рўй берган ўзгаришларни муҳокама қилиш ва янги 2022 йилда ҳисобга олиниши мумкин бўлган қатор йўналишларнинг ривожланиш истиқболларида ёшлар ҳам ўз фикр ва таклифларини билдириши учун энг яхши имкониятдир.

Фото: Тошкент Ёшлар форуми-2021 дирекцияси

Форумда иштирок этиш ва вазирларга таклифларни юбориш учун қуйидаги Telegram-ботдан фойдаланиш мумкин: t.me/toshkent21bot

Тошкент Ёшлар форуми-2021 дирекцияси матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид