Ўзбекистон | 14:04 / 22.12.2021
6973
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Sambhram университети очилди

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида Ҳиндистон билан ҳамкорликда Sambhram университети очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Университет очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Sambhram Group раҳбари доктор Нагарадж Венкетеж иштирок этди. Университетда 2021-2022 ўқув йилида 1 минг 501 нафар талаба, таълим муддати 4 йил бўлган (кундузги) 3 та бакалавр йўналиши ва таълим муддати 2 йил бўлган 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилинди.

Ушбу университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Университет ўқув биноси компьютерлар билан тўлиқ жиҳозланган лаборатория хоналари, 180 ўринли конференциялар зали, 200 ўринли ошхона биноси тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, ўқиш жараёнлари тўлиқ бошланди.

Бугунги кунда университетда 260 ўринли талабалар ётоқхонаси ҳамда 100 ўринли профессор-ўқитувчилар учун меҳмонхона биноси таъмирланмоқда. Университет фаолиятига Ҳиндистондан 6 нафар ва Ўзбекистондан 30 нафар профессор-ўқитувчи жалб этилган бўлиб, умумий илмий салоҳият 30 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид