Афғон қочқинлари Эронга оммавий равишда ўтаётгани маълум қилинди
Эронда Афғонистонда ҳокимият тепасига толиблар келгандан кейин афғон қочқинларининг оммавий оқими сабабли қочқинлар ишлари бўйича бошқарма ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
“Миллионлаб қочқинларнинг муаммоларини ҳал қилувчи ташкилот ташкил этилиши ҳукуматнинг кун тартибида турибди”, деб айтган Эрон президенти Иброҳим Раисий.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариати бошқармаси маълумотларига кўра, Эронга 2021 йил бошидан бери 500 мингдан кўпроқ афғон қочқини келган.
Шу билан бирга, Эронда афғон қочқинларининг умумий сони 2,2 млнга баҳоланмоқда, яна 780 минг афғон мамлакатда доимий асосда яшайди.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Эронни қочқинларга ёрдам беришга чақирган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024