Спорт | 14:18 / 25.12.2021
32334
2 дақиқада ўқилади

Одил Aҳмедов раҳбарлик лавозимига сайланди

Тошкентда ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Фото: Tribuna.uz

Маросимдан аввал Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва бошқа делегатлар иштирок этган ушбу конгрессда Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Одил Aҳмедов бир овоздан ЎФA вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига сайланди.

Шунингдек, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолигига қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шаабдурахмонов Рустам Мавзурович,
  • Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва спорт вазири ўринбосари Каримов Aваз Қудратуллайевич,
  • «Ўзбекнефтгаз» Aксионер Жамияти Бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Камилов Козимжон Фозилович,
  • Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Ходжаев Aлишер Жўракулович.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2007 йилдан 2021 йилнинг ёзигача бош жамоа сафида тўп суриб, Ўзбекистон ЖЧ-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди. 18 декабрь куни эса футболчининг фаолиятига бағишланган «Одил Aҳмедов: «Орзунинг шонли йўли» китоби тақдимот маросимида футболчилик фаолиятини тугатганини расман эълон қилганди.

Мавзуга оид