Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 9 ойда 3,7 млрд долларга ошди
1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга ошиб, 37,6 млрд долларга етган.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 млрд долларга ошиб, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 млрд долларни (жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 33,8 млрд доллар) ташкил қилмоқда.
Хусусан, йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 7 фоизга ёки 1,5 млрд долларга ўсиб 22,9 млрд долларни, давлат томонидан кафолатланмаган (ёки хусусий) ташқи қарз эса 18 фоизга, ёки 2,2 млрд долларга ўсиб 14,7 млрд долларни ташкил этган.
2021 йилнинг 9 ойида хусусий сектор томонидан 4,7 млрд доллар миқдоридаги қарздорлик жалб қилинди. Ушбу қарзларнинг — 2,2 млрд доллари банклар ҳиссасига, 1,1 млрд доллари нефтгаз ва энергетика секторидаги корхоналарга, 447,2 млн доллари тоғ-кон ва металлургия саноати сектори ва 1 млрд доллари иқтисодиётнинг бошқа секторлари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳисобот даври мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 621,8 млн доллар миқдоридаги асосий қарз ва 307,6 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.
Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 2,4 млрд доллар ва фоиз тўловлари бўйича 331,1 млн долларни ташкил қилган.
Қабул қилиниши кутилаётган “Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳасида давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги ҳақидаги қоидалар назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
18:33 / 18.11.2024
2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
18:07 / 06.09.2024