Ўзбекистон | 16:52 / 29.12.2021
47146
20 дақиқада ўқилади

Акром Раҳмонқулов 7,5 йилга ҳукм қилинди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов суд ҳукми билан 7,5 йилга қамалди. Акбар Раҳмонқулов, Алишер Раҳмонқулов, Аброр Раҳмонқулов, Адҳам Раҳмонқулов ва яна 22 нафар судланувчига 69 млн сўмдан 100 млн сўмгача бўлган жарималар тайинланди.

Фото: Жиззах вилоят ҳокимлиги

Бугун, 29 декабрь куни Тошкент вилоят суди Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов ва бошқалар устидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарди.

Олий суд ахборотига кўра, жиноят иши бўйича 27 нафар судланувчининг барчаси айбдор деб топилган:

  • Акрам Раҳмонқулов (1968 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган);
  • Акбар Раҳмонқулов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ж-Қурувчи” МЧЖ директори);
  • Алишер Раҳмонқулов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Ravon Yo`l Invest” МЧЖ, “Согдиана пипепласт” МЧЖ ва “Жиззах савдо люкс” МЧЖлар директори);
  • Аброр Раҳмонқулов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Zenatkor Sayhan Kon Sanoat” МЧЖ директори);
  • Адҳам Раҳмонқулов (1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Зенаткор темир бетон буюмлари” МЧЖ директори);
  • Ш. Баҳриддинов (1990 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Камол” ХК, «Зенаткор фабрикаси мебеллари» МЧЖлар раҳбари, «Қурилиш таъминоти» ХК таъсисчиси ва норасмий раҳбари);
  • Ғ. Раҳматов (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган);
  • Б. Мелиев (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази директори лавозимида ишлаган);
  • Ж. Ҳамраев (1976 йилда Жиззах вилоятида туғилган, «Қурилиш таъминоти» хусусий корхонаси директори бўлиб ишлаган);
  • И. Тошпўлатов (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, «Абдувоҳид қурилиш таъмир» МЧЖ таъсисчиси ва директори);
  • Ш. Азимов (1977 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган);
  • А. Мелибоев (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “АРМО СТРОЙ” МЧЖ раҳбари);
  • Қ. Муқумов (1974 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Тоза сув иншоот” МЧЖ директори);
  • М. Султанов (1972 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган);
  • А. Маҳмудов (1964 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими бош мутахассиси);
  • Я. Буронов (1962 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Жиззах вилояти филиали собиқ директори);
  • Ғ. Шералиев (1975 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясида лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган);
  • А. Ҳусниддинов (1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясида лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлимида етакчи мутахассис);
  • Ш. Казаков (1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими етакчи мутахассиси);
  • М. Муҳиддинов (1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган, «Камол» КТҚК ва “Zenatkor Sayhan Kon Sanoat” МЧЖлар бош ҳисобчиси);
  • Т. Мансуров (1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, «Зенаткор темир бетон буюмлари» МЧЖ бош ҳисобчиси);
  • М. Мансуров (1978 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, «J–Quruvchi» МЧЖ, «Согдиана пипепласт» МЧЖ, «Армо строй» МЧЖ ва «Жиззах савдо люкс» МЧЖлар бош ҳисобчиси);
  • О. Жўрабоев (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Jizzax Bunyodkor Loyiha” МЧЖ директори);
  • Н. Адилов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими бош мутахассиси);
  • А. Ражабов (1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш бўлими бош мутахассиси);
  • З. Хайруллаев (1984 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси бош муҳандиси);
  • О. Қулматов (1974 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят худудий бошқармасининг Товар ва молия бозорларни таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари).

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С. Аширматов раислигида кўриб чиқилди.

Суд фақат Акром Раҳмонқуловни озодликдан маҳрум этди, қолган судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланди.

Суд ҳукмига кўра:

Акрам Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида, яъни 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Акбар Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Алишер Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Аброр Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Адҳам Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш. Баҳриддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ғ. Раҳматов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Б. Мелиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ж. Ҳамраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

И. Тошпўлатов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш. Азимов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

А. Мелибоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари миқдорида, яъни 100 350 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Қ. Муқумов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

М. Султанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

А. Маҳмудов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Я. Буронов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ғ. Шералиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси ҳамда ойлик иш ҳақидан 20 % давлат даромадига ундирилгани ҳолда 2 йил 8 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

А. Ҳусниддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш. Казаков Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

М. Муҳиддинов Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида, яъни 69 130 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Т. Мансуров Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

М. Мансуров Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми ва 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

О. Жўрабоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 192-11-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида, яъни 69 130 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Н. Адилов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

А. Ражабов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида, яъни 71 360 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

З. Хайруллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари миқдорида, яъни 78 050 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

О. Қулматов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 89 200 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Таъкидланишича, ҳукм устидан судланувчилар, уларнинг ҳимоячилари ва бошқа тарафлар апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор ва унинг ўринбосари эса, протест билдиришга ҳақли.

2018 йил апрелидан 2021 йил январигача Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш ва саноат бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Акром Раҳмонқулов Жиззах шаҳрида 6 қаватли бинонинг бир қисми қулаши ортидан ишдан олинган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Раҳмонқуловни сиёсатга хиёнатда айблаб, “унинг бутун тўдасига қонуний жазо белгилаш”ни талаб қилганди.

Ундан аввалроқ жамоатчилик суриштирувларида Раҳмонқулов ва унинг қариндошлари Жиззахдаги бир неча юз миллиардлик давлат буюртмаларини қўлга киритиб келгани аён бўлганди.

Айни ҳодисани Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашувига оид ҳолатларга қарши кўрилган биринчи йирик чора деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ ҳоким ўринбосари устидан тергов аниқ далилларга асосланган суриштирувлардан кейин эмас, 6 қаватли бино бузилганидан кейин бошланганди.

Апрел ойида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Акром Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериги қамоқда эканини маълум қилиб, жиноий гуруҳ қарийб 20 млрд сўмлик бюджет маблағини талон-торож қилганини айтганди.

Собиқ ҳоким ўринбосарига тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14та хонадон, 43та автомашина, 37та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланган.

“Айтиш жоиз, Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангач, уюшган гуруҳ тузиб, бюджетнинг миллиардлаб маблағларини талон-торож қилиб келган. Шу мақсадда вилоятда қурилиш соҳаси раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш-билишларини қўйиб, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган”, деганди бош прокурор Сенатдаги нутқида.

Мавзуга оид