Жаҳон | 16:07 / 06.01.2022
9702
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонга хориж фуқароларининг кириши вақтинчалик тўхтатилди

Мамлакатда 19 январга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Фото: РИА Новости

Қозоғистонда фавқулодда вазият эълон қилинганлиги сабабли мамлакатга хориж фуқароларининг кириши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси вакилига асосланиб хабар берди.

"Фавқулодда ҳолат эълон қилингани муносабати билан ҳозирча Қозоғистон ҳудудига хориж фуқароларининг кириши тўхтатилди. Хусусан, пиёда, авиапарвоз ёки бошқа турдаги транспорт орқали ҳам", - деган элчихона вакили.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2 январда бошланган норозилик намойишлари оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.

Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Аввалроқ Қозоғистонда тартибни сақлаш ва объектларни қўриқлашда ёрдам бериш учун КХШТ тинчликпарвар кучлари етиб келгани хабар қилинганди. Тинчликпарвар кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон қуролли кучлари бўлинмалари киритилган.

Мавзуга оид