Тошкентда тунги дрифт уюштирган «Mercedes» ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди
2022 йил 2 январь куни ижтимоий тармоқларда «Mercedes Benz E 200» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда дрифт қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу ҳолат 2022 йил 1 январь куни тахминан соат 02:10 ларда Чилонзор туманида 35 ёшли Б.Л. томонидан, «Mercedes Benz E 200» русумли автомобилда содир этилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Б.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасига мувофиқ баённома расмийлаштирилди.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг», дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
07:35 / 29.07.2024
Mercedes пойгачиси Белгия Гран-присида ғалаба қозонганидан сўнг дисквалификация қилинди
07:34 / 07.06.2024
Тошкентда BMW’да дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди
08:12 / 10.06.2022
Тошкентда дрифт учун мўлжалланган трасса қаерда қурилиши маълум бўлди
07:42 / 21.04.2022