Ўзбекистон | 13:27 / 07.01.2022
5335
2 дақиқада ўқилади

«Бирор фикрни қабул қилиш учун, қалб очилиши керак» — ғояларни етказиш ҳақида

Kun.uz’нинг бизнесменлар учун мўлжалланган “Трансформация” лойиҳаси меҳмони Ҳасан Мамасаидов ходимларга қандай қилиб таъсир ўтказиш ва ғояларни етказиш мумкинлиги ҳақида тўхталди.

«Кино саноати ҳам сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлаб, кейин сифатли фильмларни олишга трансформация бўлади. Муваффақият тажрибанинг, тажриба эса хатоларнинг натижасидир. Ҳар бир тадбиркор хато қилиш жараёнидан ўтиши керак. Албатта, вазиятни ўзгартириб бориш лозим. Масалан, сиз кеча гапиргандингиз, бугун ўша гапларни мен ишонадиган ва кўпроқ ҳурмат қиладиган одам ҳам айтяпти. Табиийки, иккинчи ҳолатда бу фикрларни қабул қилишим ва амалиётга татбиқ қилиш эҳтимолим кўпаяди. Оиладами, бизнесдами ёки ишхонадаги ходимлар орасидами, қайсидир ғоялар амалга ошмаяптими, демак контакт сони етмаган. Беш кило картошка тортмоқчисиз, озгина етмаяпти ва охирида қўшган бир дона картошкангиз беш кило бўлишини таъминлаяпти. Бу ерда охирги картошка беш килони ташкил этмайди, шунчаки ўша нарсага сабабчи бўлиб қоляпти.

Бирор фикрни қабул қилиш учун, қалб очилиши керак. Баъзида ҳатто фарзандларимиз ёки ходимларимизга бирор нарса айтсак, қилиш шарт бўлган ишларни ҳам қилишмайди. Шундай пайтда уларни фикрларни қабул қилиши мумкин бўлган жойларга, тадбирларга жўнатиш ёки ўша соҳада тажрибаси бор ва таъсир қилиши мумкин бўлган одамни меҳмон сифатида чақириб, корпоратив мастер-класс қилиб берсангиз, режа қилинган ишларнинг амалга ошиши осонлашади. Чунки у одам ходимлар учун оқ қоғоз, нуқсонларини билишмайди. У инсондаям маълум камчиликлар бор аслида, лекин гаплари ходимларнинг қалбидан жой олгани учун, эртаси куни индамай турсангиз ҳам, бир ой, бир йилдан бери айтиб келаётган ишингизни қилмаётган одам, бирдан шу нарсаларни бошқача иштиёқ билан бажара бошлайди. Бу SMM бобидами, савдо бобидами, албатта, ўз самарасини беради. Контакт бўлмаса, контракт ҳам бўлмайди деган гап бежиз айтилмаган», дейди тадбиркор.

Мавзуга оид