Ўзбекистон | 08:42 / 13.01.2022
4232
1 дақиқада ўқилади
Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди.
ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 13 январь соат 08:00 дан 14 январь соат 08:00 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Бугун, 13 январь куни республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.