Ўзбекистон | 13:25 / 17.01.2022
2141
2 дақиқада ўқилади

Бухорода фуқаро маст ҳолда қайнотасининг машинасини олиб қочди

Фото: Тергов департаменти

Ғиждувон туманида 31 ёшли куёв 9 январь куни маст ҳолда қайнотасига тегишли Nexia машинасини олиб қочган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туманнинг Биёсин маҳалласида яшовчи 51 ёшли И.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 9 январь куни соат тахминан 17:00 ларда уйига куёви А.И. маст ҳолда келиб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ҳолда дарвозахонада турган Nexia машинасини олиб қочганлигини айтган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида А.И. олиб қочилган машинани Бухоро шаҳри ҳудудида бирор-бир ҳужжатсиз, спиртли ичимликлар таъсирида бошқариб юрганлиги аниқланган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид