Спорт | 11:28 / 17.01.2022
14159
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» рақибларини билиб олди

Осиё Чемпионлар Лигасининг 2022/23 йилги мавсумига қуръа ташланди. 

Фото: AFC

Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» «Дуҳайл», «Сепахон» клублари билан D гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа «Ат Тавун» ва «Ал Жаиш» ўртасидаги плей-офф баҳсида аниқланади.

Агар «Насаф» 15 март куни ўтиш ўйинида сафарда «Банияс» (БАА) устидан ғалаба қозонса, Е гуруҳидан жой олади ва Суперлигада 2-ўринни олган «Сўғдиёна»га ОФК Кубоги йўлланмасини тақдим этади. Аксинча, Қарши клуби мағлуб бўлса, ўзи ОФК Кубогида қатнашади. 

А гуруҳи
Ал Ҳилол (Саудия Арабистони)
Ар Райян (Қатар)
Истиқлол (Эрон)
Шаржа (БАА) / Аз Завра (Ироқ)

В гуруҳи
Ал Жазира (БАА)
Аш Шабоб (Саудия Арабистони)
Мумбай Сити (Ҳиндистон)
Ал Ғарафа (Қатар)

С гуруҳи
Фулад (Эрон)
Шабоб Ал Аҳли (БАА)
Аҳал (Туркманистон)
Эйр Форс (Ироқ)

D гуруҳи
Дуҳайл (Қатар)
Сепахон (Эрон)
Пахтакор (Ўзбекистон)
Ат Тавун (Саудия Арабистони) / Ал Жаиш (Сурия)

Е гуруҳи
Ас Садд (Қатар)
Ал Файсали (Саудия Арабистони)
Ал Виҳдат (Иордания)
Банияс (БАА) / Насаф (Ўзбекистон)

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан бошлаб турнир «куз-баҳор» тизимида ўтказилади. Гуруҳ босқичи 2022 йил апрел ойида, плей-офф баҳслари ва финал 2023 йил февралида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид