Бухорода Cobalt билан тўқнашган Nexia 3 каналга тушиб кетди
Бухорода Nexia-3 ва Cobalt ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nexia-3 каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 январь куни Бухоро шаҳар "Жўбор" МФЙ ҳудудидан ҳаракатланаётган Nexia-3 ва Cobalt машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда Nexia-3 машинаси бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетган.
Бу ҳақда ўша заҳоти Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Шунга кўра, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида Nexia-3 машинасини каналдан олиб чиққан.
Дасталбки суриштирувда Nexia-3’да ҳайдовчининг ўзи бўлгани ва машина каналга тушиб кетиши арафасида у сакраб қолишга улгургани аниқланган. Шу сабабли ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024