Қўнғирот тумани ҳокими ўзгарди
Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига Бекзод Мадаминов тайинланган. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бекзод Баҳодирович фаолияти давомида Молия вазирлигининг Қорақалпоғистондаги масъул ходими, Беруний тумани ғазначилик бўлими бошлиғи, Беруний тумани ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мадаминовгача 2020 йилнинг 9 февралидан буён Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида Қаллибек Халмуратов ишлаб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.
Бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Абатбай Данияров тайинланганди.
Мавзуга оид
18:30 / 20.09.2024
Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди
21:23 / 19.09.2024
Мултфилм: Ватанга инвестиция билан қайтган тадбиркорнинг саргузаштлари
18:02 / 16.09.2024
Ўзбекистонда илк бор раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади
17:12 / 02.08.2024