Беш ойда 1301 нафар бола меҳрибонлик уйлари ҳисобидан чиқарилди
2021 йилнинг 9 август кунидан 2022 йилнинг 20 январь кунига қадар 1301 нафар бола Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Болалар уйлари ва “SOS – болалар маҳаллалари” ҳисобидан чиқарилди. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шундан 124 нафари – болаларнинг ўз ота-оналари қарамоғига қайтарилган; 139 нафари – болаларнинг ўз яқин қариндошларига (амма, хола, тоға, амаки, буви, бува) оила тарбиясига берилган; 139 нафари – васийликка, ҳомийликка ва оила тарбиясига (патронатга) берилган; 640 нафари – ташкил этилган 106 та Оилавий болалар уйларига ота-она қарамоғига берилган; 188 нафари олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилингани ва 49 нафари вояга етгани учун (18 ёшга тўлгани) уй-жой билан таъминланиб, меҳрибонлик уйларини тарк этишган; 22 нафари “Мурувват уйлари”га кўчирилган.
Шунингдек, ҳозирда фаолият юритаётган 106 та оилавий болалар уйларини ташкил этган фуқаролар турли касб эгалари бўлиб, уларнинг 42 нафари меҳрибонлик уйларининг тарбиячилари, 20 нафари мактаб ўқитувчилари ва директорлари, 21 нафари зиёлилар, йирик тадбиркор ва намунали уй бекалари, 23 нафари турмуш ўртоқлари педагог (психолог) бўлган ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хизматчиларидир.
Таъкидланишича, оилавий болалар уйлари ота-оналарнинг маҳалласида иноқ ва ибратли оила сифатида ижобий тавсифлангани, фарзандларини яхши тарбиялаб, жамиятда ўрнини топишига муваффақ бўлгани, шунингдек бугунги кунда хонадонларида кекса нуронийлари бўлган оилаларнинг болалар тарбиясида муҳим ўрин тутиши ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
17:05 / 14.08.2024
«Андижон» футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
21:09 / 25.07.2024
Фарғона буюм бозорида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиқди
13:15 / 14.05.2024
Фарғонада мактаб ўқувчисига шапалоқ туширган Миллий гвардия ходими ишдан четлатилди
09:20 / 04.04.2024