Ўзбекистон | 13:38 / 25.01.2022
9985
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. Минтақавий аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва парвозга йўналтиришни бошлади.
Бундан олдин, Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр таъминотидаги узилишлар туфайли тўхтатилганди.
Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Термиз, Қарши, Урганч, Бухоро, Нукус ва Самарқанд аэропортларида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кузатилди. Электр энергияси фақат Навоий аэропортида мавжудлиги маълум бўлди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024