Самарқандда фермерга тегишли ерни 25 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида фермер хўжалигига тегишли 13 сотих ерни 25 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўшработ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Т.Т. “О.” фермер хўжалигига қарашли 13 сотих ер гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, фуқаро О.га ушбу ер майдонини уй-жой қуриш учун 25 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 2 000 доллар ва 4,9 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 20.09.2024
Пахта нархи: Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар фермерларнинг зарарига ўзгартирилмоқда
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024