Жамият | 19:15 / 31.01.2022
2672
2 дақиқада ўқилади

Бухорода икки йигитнинг ўзаро жанжали ўлим билан якунланди

Фото: Тергов департаменти

Когон туманида 21 ёшли йигит 31 ёшли фуқаро етказган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, воқеа 2022 йил 28 январь куни Когон туманининг Жомард қишлоғида содир бўлган. 31 ёшли Ж.Ж. ҳамда 21 ёшли И.А. кўчада кўришиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал пайтида Ж.Ж. И.А.ни уриб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда ҳодиса жойидан яширинган. Бунинг оқибатида И.А. РШТЁИМ Бухоро филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ж.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Ж.Ж. бир кун олдин маст ҳолда жабрланувчи билан телефон орқали бир-бирини ҳақорат қилган. Сўнгра улар белгиланган жойда учрашиб, гаплашиб олмоқчи бўлган. Йигитларнинг учрашуви эса жанжалга айланиб кетган.

Мавзуга оид