Тошкент вилоятида Damas ва Isuzu тўқнашди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бозори олдида Damas ва Isuzu русумли транспортлар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса 28 январь куни соат 05:00 ларда, ҳайдовчи А.А. ўз бошқарувидаги Isuzu русумли автобусда Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасида бўйлаб ҳаракатланиб, ортга қайрилиб олаётган вақтида Н.Т. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса натижасида, Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ётқизилган бўлиб, йўловчиси Х.У.га биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024