Жаҳон | 18:40 / 05.02.2022
10446
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Украинага сафар вақтида омикрон юқтириб олганини маълум қилди

Туркия президентининг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги вариантини енгил ўтказмоқда ва шифохонага ётиш талаб қилинмайди.

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи коронавируснинг омикрон штаммини юқтириб олди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг Telegram-каналида маълум қилинди.

«Бугун дастлабки симптомлардан сўнг рафиқам билан COVID-19’га тест топширдик. Тест мусбат чиқди. Бу омикрон эканлиги аниқланди, — деб ёзди Эрдўған.

Туркия президентининг сўзларига кўра, у ва турмуш ўртоғи коронавируснинг янги вариантини енгил ўтказмоқда ва шифохонага ётиш талаб қилинмайди.

«Биз ишимизни уйдан давом эттирамиз. Дуоларингизни кутамиз», — дея қўшимча қилган Эрдўған.

Маълумот учун, 3 февраль куни Эрдўған рафиқаси билан Украинага ташриф буюрганди. Киевда у Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди, томонлар ўртасида мудофаа соҳасида келишув ва меморандумлар имзоланди, шунингдек, Украина шарқидаги можаро муҳокама қилинди.

Мавзуга оид