Кремль машғулотлардан сўнг Беларусдаги қўшинлар олиб чиқиб кетилишини билдирди
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиш санаси ҳозирча аниқ эмас.
Машғулотларда қатнашиш учун Беларусга келган Россия қўшинлари у ерда қолиши тўғрисида ҳеч қачон гап бормаган, улар машғулотлардан сўнг ўз жойларига қайтади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
У Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макронга машғулотлардан сўнг Беларусдаги 30 минг нафар ҳарбийни олиб чиқиб кетишга ваъда бергани тўғрисидаги хабарга ана шундай изоҳ берди.
"Гап иттифоқчилик машғулотлари тўғрисида бормоқда ва табиийки, машғулотлар якунланганидан сўнг қўшинлар доимий жойларига қайтади", - деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиш санаси ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Беларусга 30 минг ҳарбий ва «Искандер» мажмуаларини жўнатганини айтганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024