Ўзбекистон | 22:18 / 08.02.2022
6228
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида «Жигули» машинаси ёниб кетди

Ёнғин оқибатида машинанинг олди, мотор ва салон қисми қисман ёниб зарарланган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 8 феврал куни соат 11:38 ларда Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони автотураргоҳида тўхтаб турган «Ваз-2106 Жигули» русумли машинада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, соат 11:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, соат 11:43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида машинанинг олди, мотор ва салон қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган.

Мавзуга оид