Ўзбекистон | 08:45 / 09.02.2022
3413
1 дақиқада ўқилади
Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди.
ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 9 февраль куни соат 08:00 дан 10 февраль соат 08:00 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Бугун, 9 февраль куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.