Чорвачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастури тасдиқланди
Президент қарори билан Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди.
Дастур чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш, кооперация муносабатларини ривожлантириш, чорвачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Унинг устувор йўналишлари:
- аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда чорвачилик ва унинг тармоқларида ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш;
- чорвачилик соҳасида сифат назоратини кучайтириш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;
- табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни назарда тутувчи чораларни кўриш;
- чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини янада ривожлантириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турларини кенгайтириш, ушбу соҳага замонавий бозор тамойилларини кенг жорий этиш;
- чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини модернизация қилиш, соҳани диверсификация қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция ҳамда хорижий капитал оқимини кўпайтириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
- чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва ажратилган майдонлардан унумли фойдаланишни таъминлаш мақсадида бир гектар суғориладиган ва лалми ер майдони ҳисобидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар меъёрларини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистонда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурда белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш мақсадлари учун 2022 йилда Жаҳон банкининг 300 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
20:17 / 17.09.2024
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси
16:54 / 17.09.2024
Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари идентификация қилинади
13:20 / 09.09.2024
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури такомиллаштирилади
19:01 / 25.06.2024