Ўзбекистон | 12:48 / 09.02.2022
3260
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «метан заправка» қарийб 500 миллион сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

«Метан заправка» табиий газ тармоғига газ ҳисоблагич ускунасини айланиб ўтиш орқали уланган ва давлат ҳамда жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда Қизириқ туманида жойлашган “Қ.М.” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси табиий газ тармоғига газ ҳисоблагич ускунасини айланиб ўтиш орқали улангани аниқланган.

Дастлабки ҳисобларга кўра, шохобча давлат ва жамият манфаатларига 448,4 миллион сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид