Ўзбекистондан Россияга рангдор гулмоҳи экспорт қилинди
Новосибирск областига Ўзбекистондан биринчи марта рангдор гулмоҳи (форел) келтирилди.
Ўзбекистондан рангдор гулмоҳининг биринчи партияси февраль ойи бошида Новосибирск областига экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Росселхознадзор» ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.
Февраль ойи бошида Новосибирск области Ўзбекистондан биринчи марта рангдор гулмоҳини қабул қилиб олди. Музлатилган балиқ партиясининг ҳажми 20 тоннани ташкил этди.
Форел балиғи Ўзбекистоннинг сертификатланган корхонасидан кейинчалик сотиш учун автомобиль йўли орқали келтирилди.
Рангдор гулмоҳи — чучук сувда яшайдиган лосослар (Salmo trutta) кенжа турларининг умумий номи. Денгизларда яшовчи кенжа турлари кумжа ёки лосослар деб аталади. Танаси ва сузгичлари майда рангли доғлар билан қопланган.
Дарё гулмоҳиси Европа ва Осиёда, жумладан Сирдарё, Амударё ва бошқа дарёларнинг юқори оқимида кўп учрайди. Кўл ва дарё гулмоҳиси акклиматизация қилинади, сунъий кўпайтирилади. Кўл гулмоҳиси овланади, дарё гулмоҳиси саноат аҳамиятига эга эмас, фақат қармоқ билан овланади.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024