Ўзбекистон | 18:07 / 12.02.2022
7733
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда юк машинаси ағдарилиб кетди
Бунга ҳайдовчининг ноқулай об-ҳавода бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 12 февраль куни соат 12:10 ларда, М-34 Тошкент-Душанбе автомобил йўлининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юк машинаси ағдарилиб кетган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи М.В. Isuzu русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, ноқулай об-ҳаво сабабли бошқарувини йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси ағдарилган.
Қайд этилишича, Мазкур ЙТҲда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳодиса юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.