Ўзбекистон | 08:23 / 15.02.2022
1984
1 дақиқада ўқилади

Навоийда Cobalt жарликка тушиб кетди

Хатирчи туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Cobalt машинаси йўлдан чиқиб, пастликка тушиб кетган.  

Фото: ЙҲХХ

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ хизматининг маълум қилишича, воқеа 14 февраль куни соат 16:00ларда содир бўлган. Хатирчи туманининг Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтган 4P-56а автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ф.П. “Хатирчи-Олтинсой” йўналишида “Cobalt” машинасида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўлдан чиқиб, пастликка тушиб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид