Наманганда ЙПХ ходими ва ниқобли шахс фуқароларга нисбатан электрошокер ишлатгани айтилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Наманганда ЙПХ ходими ва маскали шахс фуқароларга электрошокер ишлатгани айтилган. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 16 февраль куни соат 20:38ларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизмат олиб борилган.
Шу вақтда Ваз 2101 русумли автомашина тўхтатиб текширилган. Текширув натижасида ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли рухсатномасиз қўшимча газ баллон (яъни одатда автомашинада битта газ баллонга рухсат берилади) ўрнатиб олгани сабабли автомашинанинг рухсатсиз қайта жиҳозини бартараф этиш учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлигини билдирган бўлса-да, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро вазиятга провокацион тус бериб, турли хил баҳоналар билан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини айтиб, инспекторни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга чиқариб, инспекторларга нисбатан жамоатчилик орасида салбий фикр уйғотишга уринган.
Тадбир жараёнида ҳеч бир ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатилмаган. Бироқ тасвирларда кўриниш берган ниқобли шахс ким эканига, нега электрошокер билан фуқароларга таҳдид қилганига изоҳ берилмаган.
“Огоҳ бўлинг, кучайтирилган тартибдаги рейд жараёнлари ҳали узоқ давом этади. Қоидабузарлар эса кечирилмайди. Шундай экан, ўз фойдангизга ишлайдиган видеотасвирлар олгандан кўра, намунали ҳаракатланиш учун йўл тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этинг!” – дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024