Ўзбекистон | 10:42 / 21.02.2022
5058
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида Lacetti хандаққа тушиб кетди – видео

Lacetti русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 20 феврал куни соат 18:34да А-373-халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 238-километрида “Водий – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.

Воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли хизматлар етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни хандақдан чиқариб олишган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ, перевалда Epica хандаққа тушиб кетгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид