Тошкент вилоятида 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда кесиб ташланди
Ушбу дарахткушлик оқибатида табиатга 1 миллиард 575 млн сўм зарар етказилган.
Давлат экология қўмитасининг хабар беришича, Бекобод туманининг «Сарюз» МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланди ва 1 млрд 575 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.
Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Аввалроқ, Оҳангарон тумани Эйвалик ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда бир дона қимматбаҳо дарахт – қайрағоч кесилиши билан боғлиқ ҳолат аниқланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024