Ўзбекистон | 11:36 / 24.02.2022
1293
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда МЧЖга ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар МЧЖга ажратилган 3 гектар ерни 9 минг долларга сотган вақтда қўлга олинган.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ Янгиер шаҳар бўлими билан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, фуқаролар Т.Н., Б.А. ва бошқалар “Y.B.” МЧЖга инвестиция киритиш мажбурияти билан “Наврўзобод” МФЙ ҳудудидан паррандачилик фермасини қуриш мақсадида ажратилган 3 гектар ерни фуқаро С.га 9 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ховос туманида ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига ижара асосида берилган 15 гектар яйлов ер майдонини 38 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер ушланганди.

Мавзуга оид