Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда Damas уриб юборган ҳайдовчи вафот этди
Ҳайдовчи кўча ўртасига тўкилган кўмирни териб бўлиб машинаси томонга ўтаётганда Damas ҳайдовчиси уни эътиборсизлик билан уриб юборган. Бу ҳақда Kun.uz’га Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
2022 йил 15 феврал куни соат 22:30ларда М-41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг Денов тумани Пахтакураш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1497-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1976 йилда туғилган, Денов тумани “Хазарбоғ” МФЙда яшовчи ҳайдовчи А.М. Damas машинасини Шўрчи-Денов йўналишида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган шахсни уриб юборган. Оқибатда Денов тумани “Х.Маҳмудов” МФЙда яшовчи, 1997 йилда туғилган О.А. оғир тан жароҳатлари олиб туман касалхонасига ётқизилган. Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан у вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, О.А. ўз бошқарувидаги кичик юк машинасига ортиб кетаётган кўмири кўчага тўкилаётганини сезиб қолган. Шундан сўнг у машинани йўл чеккасига тўхтатиб кўчага тўкилган кўмирларни тера бошлаган. Ишини тугатиб машинаси турган тарафга ўтаётганда Damas машинаси ҳайдовчиси эътиборсизлик билан уни уриб юборган.
Мавзуга оид
13:36
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024