Сурхондарёда ер сотмоқчи бўлган божхона ходими ушланди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани Қумқишлоқ маҳалласида яшовчи, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара постида инспектор бўлиб ишлаётган Қ.Р. ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Қ.Р. отаси М.С. номига расмийлаштирилган Жарқўрғон тумани Қораянтоқ маҳалласи ҳудудидаги 8 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан ўзганинг пул маблағларига эга бўлиш мақсадида сотмоқчи бўлган.
Маълум бўлишича, мазкур ерни Қ.Р.нинг отаси 2020 йил 22 декабрда “Электрон онлайн аукционларни ташкил қилиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган онлайн савдода YU 139-040298-сонли баённома асосида 9 ой муддат ичида 120 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан қўлга киритган.
Қ.Р. тадбирга жалб қилинган шахсдан ер учун 32 миллион 550 минг сўм пулларни Жарқўрғон тумани Деҳқонобод маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:36
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024