Жиззахда фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди
Фуқарони 35 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс 20 минг доллар олаётганда ушланган. Бундан ташқари, икки нафар шахс 1997 йилда туғилган қизни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлганда қўлга олинган.
Жиззах вилояти ИИБнинг хабар беришича, Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган шахс шу туманда яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни АҚШга юбориш ва у ерда ишга жойлашувида ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Жиззах вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан маҳаллий фуқарони хорижий давлатга олиб кетаётган шахслар қўлга олинган.
Жумладан, Зомин туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган аёл Жиззах шаҳрида яшовчи шериги билан бирга, Ғаллаорол туманида яшовчи 1997 йилда туғилган қизни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетаётган вақтда Дўстлик туманида жойлашган «Манас 14» ЙПХ масканида тўхтатиб қолинган.
Текширув давомида, Тошкент халқаро аэропортига кетаётган ушбу шахслар ёнида «Тошкент – Истанбул» йўналиши бўйича авиачипталар ва ПЦР-тест маълумотномалари борлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:50 / 20.07.2024