Жаҳон | 11:21 / 03.03.2022
47124
4 дақиқада ўқилади
Урушнинг еттинчи куни. Суратлар
24 февраль тонгида Владимир Путин ДХР ва ЛХРни озод қилиш, шунингдек, Украинани «денацификация» ва «демилитаризация» қилиш мақсадида «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия Украинага қўшин киритди. Киев, Харьков, Мариуполь ва бошқа шаҳарларда бир неча кундан буён жанглар давом этмоқда. Одамлар бомбапанагоҳларга, метро бекатлари ва ерости автотураргоҳларда яшириниб жон сақламоқда. Аҳолининг бир қисми қўшни давлатларга қочмоқда: БМТ маълумотига кўра, урушнинг етти кунида Украинани бир миллионга яқин киши тарк этган.
Сўнгги соатлардаги асосий воқеалар:
- БМТ маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида бир миллион украиналик қочқинга айланди.
- Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россиянинг Украинадаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлари юзасидан тергов бошлади.
- Россия ҳукумати думага санкциялар шароитида аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
- Россия Мудофаа вазирлиги биринчи марта йўқотишлар ҳақида маълумот берди: 498 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани, 1597 нафари яралангани айтилган.
- Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия армияси бир ҳафта ичида Украинада тўққиз минг аскарини йўқотди. Украина разведкаси фикрича, 4 март куни Кремл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилади.
- Жаҳон банки Россия ва Беларусдаги дастурларни тўхтатди.
- Гамбургда Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик Dilbar номли яхтаси мусодара қилинди.
- Роман Абрамович «Челси»ни сотади.
- Oracle, Mercedes-Benz ва H&M Россияда сотувларини тўхтатди.
- Россиядаги урушга қарши акцияларда яна 700 нафардан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024