Ўзбекистон | 10:12 / 07.03.2022
18385
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Исмаилов Шерзод Бекберганович Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2018 йилдан буён Шавкат Обиджонович Тўлаганов ишлаб келаётган эди. 

Мавзуга оид