Зеленский Россия нефтини бойкот қилишга чақирди
Украина президенти Ғарбни Россияга қарши янги санкциялар киритишга чақирди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия нефти ва нефть маҳсулотларини бойкот қилиш, Россияга импортни тўхтатиш керак.
«Ҳамкорларимиз билан мулоқотда фикримиз мантиқий. Агар ҳужум давом этса ва Россия Украинага қарши режаларидан воз кечмаган бўлса, демак, янги санкциялар пакети керак», - деди у.
Украина президентининг сўзларига кўра, Россия экспортини, жумладан, Россия нефти ва нефть маҳсулотларини бойкот қилиш, Россияга импортни тўхтатиш керак.
Аввалроқ АҚШ вакиллар палатаси Россиядан Қўшма Штатларга нефть импорт қилишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиши хабар қилинганди.
Ушбу хабар ортидан нефть нархи кескин кўтарилди.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024