Ўзбекистон | 21:02 / 09.03.2022
14052
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Кавланова Камила Анваровна Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Камила Кавланова 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.

Камила Кавланова 1983-1996 йилларда Тошлоқ тумани маданият бўлимида турли лавозимларда меҳнат қилган. 1996-2010 йилларда туман ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб фаолият олиб борган.

2010-2020 йилларда эса Тошлоқ туман ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2019-2020 йилларда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари, 2020 йилда Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020-2022 йилларда Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Тайинловга қадар Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Мавзуга оид