Жаҳон | 18:22 / 10.03.2022
24678
2 дақиқада ўқилади

Човушўғли Лавров ва Кулеба учрашувидан "мўъжиза кутмаслик" кераклигини айтди

Туркия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг учрашуви мураккаб вазиятда ўтган.

Фото: AP

Туркия Анталяда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан тезкор натижа кутмасликка чақиради. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилди.

"Бу учрашувдан мўъжиза кутишнинг кераги йўқ, аммо муҳими, ушбу даражадаги мулоқотлар бошланди. Бу вазирлар даражасидаги дастлабки музокара", - деди у.

Човушўғли охир-оқибат бу мулоқот Россия ва Украина раҳбарлари даражасидаги учрашувга айланишини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирларининг учрашуви мураккаб вазиятда ўтди.

"Учрашув мураккаб вазиятда бўлиб ўтди, аммо Россия ва Украина ўртасида ҳеч қандай кескинлик бўлмади", - деди Човушўғли.

Унинг айтишича, "суҳбат давомида ҳеч ким овозини кўтармаган".

Туркиянинг Анталя провинциясида дипломатик форум бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида Човушўғли иштирокида Лавров ва Кулеба ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Мавзуга оид