Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Динора Ёқубова Наманган вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Д. Ёқубова 1970 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 1994 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Динора Ёқубова меҳнат фаолиятини 1987 йилда Косонсой туманида боғча тарбиячиси сифатида бошлаган.
1990-1997 йилларда халқ таълими тизимида ўқитувчи, 2004-2006 йилларда Косонсой енгил саноат касб-ҳунар коллежида услубчи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2012-2017 йилларда Наманган муҳандислик технология институти қошидаги 2-сон академик лицейи директори, 2017-2020 йилларда Косонсой тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, 2020-2021 йилларда Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар Наманган вилояти Ишга марҳамат моно маркази директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024