Наманганда темирйўлга тош кўчиб тушди
«Ангрен-Поп» электрлаштирилган темирйўлининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтган 71 км қисмида кўп ёғингарчиликлар сабабли темирйўл линиялари олдига тоғдан тош уюмлари кўчиб тушган.
«Бугун, соат 10:30ларда «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темирйўлининг 71-километри ва А-373-автомобилъ йўли «Тошкент – Водий» йўналишининг 232,2-километрида йўл четига тош-тупроқ массаси тушгани бўйича хабар келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари етиб бориб, вазиятни ўргандилар.
Ҳозирда ҳудудларда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилди», дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
15:40
Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди
11:35
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024