Ўзбекистон | 15:40 / 16.03.2022
12578
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида Cobalt автомобили сувга тушиб кетди

Миробод туманида жойлашган автотураргоҳдаги ҳайдовчисиз Cobalt автомобили пастликка ҳаракатланиб, атрофдан оқиб ўтган Салар каналига тушиб кетган.

Фото: ЙҲХХ

ЙҲХХнинг хабар беришича, ҳодиса, бугун, 2022 йил 16 март куни соат 14:00 ларда юз берган.

Миробод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган А.А. Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган "Универсал банк" яқинидаги автотураргоҳга тўхтаган ва ўзи банк ичига кирган. Мазкур жараёнда Cobalt автомобили пастликка ҳаракатланиб, атрофдан оқиб ўтган Салар каналига тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Айни вақтларда автомобиль сувдан олиб чиқилган. ЙПХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид