Жаҳон | 10:26 / 23.03.2022
44233
3 дақиқада ўқилади
Бомбапанагоҳларда қолаётган одамлар ва қамалга тайёрланаётган Одесса. Уруш суратлари
Урушнинг 27-куни ўтди. Зарбалар йўлланиши давом этмоқда — Николаевда шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси зарбага учради, Киевда — Миллий фанлар академиясининг Илмий-тадқиқот институти. Киев яқинида фотожурналист Максим Левин йўқолиб қолгани маълум бўлди, у охирги бор 13 март куни алоқага чиққан.
Украинадаги урушнинг 27-куни: сўнгги маълумотлар
- Сешанба тонгида россияликлар ўтган ойда банклардан 2008 йилдан буён энг кўп миқдорда маблағларини олгани маълум бўлди
- Россия ҳарбийлари зарбалари оқибатида Чернигов шаҳри электрсиз ва сувсиз қолди
- Россияда «фейклар бўйича қонун» доирасида гумонланиб қўлга олинган шахс ИИВ ходими бўлди
- Херсонда яна урушга қарши митинг тарқатиб юборилди
- Украинанинг қатор шаҳарларида бир неча кунга етарли озиқ-овқат қолган
- Ғарб разведка хизматлари россияликларнинг йўқотишларини 10 мингга баҳоламоқда
- ХВФ Украина иқтисодиёти учдан бир қисмига қисқаришини прогноз қилмоқда
- Биринчи каналнинг собиқ мухбири Жанна Агалакова март ойи бошида ишдан кетганидан буён илк бор ишдан кетиши сабаби Украинадаги уруш борасидаги пропагандага рози бўлмагани билан боғлиқ бўлганини айтди
- Оқ уй Россияга қарши санкцияларни анонс қилди. WSJ маълумотига кўра, санкциялар рўйхатидан Давлат думаси депутатлари ўрин олади
- АҚШ президенти Жо Байден Европага йўл олмоқда. У НАТО саммитида қатнашади, G7 ва Евроиттифоқ етакчилари билан учрашади. Ташрифнинг асосий мавзуси — Украинадаги уруш
- Шу куни Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этади.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
12:10 / 21.09.2024